

500 кВ кучланишли электр узатиш тармоғини даврий кўрикдан ўтказиш жараёнида аниқланган нуқсон камчиликларни ўз вақтида бартараф этиб келинмоқда.
"Қашқадарё магистрал электр тармоқлар" филиали тасарруфидаги 500 кВ кучланишли "Л- 519" электр узатиш ҳаво тармоғини 194-сонли таянч устуни «А» фаза сими узилишининг олдини олиш чоралари кўрилди.
⚡️Мазкур таъмирлаш ишлари электр энергиясини сифатли ва ишончли етказиб беришни таъминлаш, мавжуд ускуналарнинг техник ҳолатини яхшилаш ҳамда авария ҳолатларининг олдини олиш мақсадида ташкил этилди.
Жараён давомида электр узатиш ҳаво тармоғида махсус асбоблардан фойдаланган ҳолда зарур техник хизмат кўрсатилди.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmat
❗️"ҚАШҚАДАРЁ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ" ФИЛИАЛИ