2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ: Қамаши туманида жойлашган энергетика объектининг қувватини ошириш  ишлари амалга оширилди
  • 24.04.2026
  • 5

Бугун, 24 апрель куни Қамаши  туманида жойлашган  “Қашқадарё магистрал электр тармоқлари” филиали тасарруфидаги 110/35/10 кВ кучланишли «Қорасув» подстанциясида янги, замонавий 25 МВА қувватга эга трансформатор ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда.

Мазкур янгиланиш доирасида аввал ишлатилган 10 МВА қувватли трансформатор ўрнига икки баравар кучли ускуна ишга туширилмоқда.  Бу эса ҳудудда электр энергияси етказиб бериш имкониятларини сезиларли даражада кенгайтиради.

⚡️ Эндиликда:
 ♦ аҳоли электр энергияси билан янада барқарор ва узлуксиз таъминланади;
 ♦ тадбиркорлик субъектлари учун қулай шароитлар яратилади;
 ♦ мактаб, боғча, шифохона каби ижтимоий соҳа объектларининг электр таъминоти сифати яхшиланади.

Ушбу лойиҳа Қамаши туманининг инфратузилмасини ривожлантириш, аҳолининг турмуш даражасини ошириш ва ҳудудда иқтисодий фаолликни қўллаб-қувватлашга хизмат қилади.

‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖ 

«O‘zbekiston MET» AJ Axborot xizmati 

http://t.me/uzmetaxborotxizmat 

❗️"QASHQADARYO MAGISTRAL ELEKTR TARMOQLARI" FILIALI 

https://t.me/QashqadaryoMET