2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ: Қарши шаҳрида электр таъминоти қувватлари изчил оширилмоқда
  • 29.04.2026
  • 6

Сўнгги вақтларда Қашқадарё вилоятида, хусусан Қарши шаҳрида электр таъминоти тизимини мустаҳкамлаш ва мавжуд қувватларни кенгайтириш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Жумладан, “Қашқадарё магистрал электр тармоқлари” филиали тасарруфидаги 110/10 кВ кучланишли «Отчопар» подстанциясида қўшимча равишда 10 МВА қувватга эга иккинчи трансформатор ўрнатилди.

⚡️ Амалга оширилган ушбу ишлар натижасида:

♦ истеъмолчиларни электр энергияси билан таъминлаш ишончлилиги ошади;
♦ юкламалар мувозанати яхшиланади;
♦ янги истеъмолчиларни улаш имконияти кенгаяди.

Мазкур янгиланишлар ҳудудда электр таъминоти сифатини ошириш, инфратузилмани ривожлантириш ҳамда иқтисодий фаолиятни қўллаб-қувватлашга хизмат қилади.

‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖ 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmat 

❗️"ҚАШҚАДАРЁ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ" ФИЛИАЛИ 

https://t.me/QashqadaryoMET