

Бугун, 2026 йил 29 апрель куни «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси А.А.Назиров магистрал электр тармоқларида олиб борилаётган эксплуатацияга оид жараёнлар билан бевосита танишиш мақсадида 220 кВ кучланишли «Хакан» ҳамда 500 кВ кучланишли «Лочин» подстанцияларида бўлди.
⚡️ Эслатиб ўтамиз, айни кунларда Акциядорлик жамиятининг 2026 йилги режасига мувофиқ магистрал электр тармоқлари ҳамда юқори кучланишли подстанцияларда модернизация-реконструкция, қурилиш-монтаж ва таъмирлаш-созлаш ишлари жадал суръатларда олиб борилмоқда.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати