2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ: «Ширин» подстанциясида навбатдаги профилактика ишлари амалга оширилди
  • 30.04.2026
  • 14

“Сирдарё магистрал электр тармоқлари” филиали тасарруфидаги 35/10 кВ кучланишли «Ширин» подстанциясида режа асосида профилактика ҳамда жорий таъмирлаш ишлари бажарилди.

⚙️ Хусусан, подстанциянинг Т-2 трансформаторига тегишли 10 кВ кучланишли шиналар тизимида техник кўрик ва жорий таъмирлаш ишлари олиб борилди. Амалга оширилган ишлар давомида электр ускуналарининг ишончли ва барқарор ишлашини таъминлаш, мавжуд носозликларнинг олдини олишга алоҳида эътибор қаратилди.

⚡️ Мазкур ишлар электр таъминоти барқарорлиги ва ускуналарнинг хизмат муддатини узайтиришга хизмат қилади.

Ишлар электр хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилинган ҳолда амалга оширилди. 

‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati 

❗️ "СИРДАРЁ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ" ФИЛИАЛИ

каналига обуна бўлинг! 

https://t.me/SirdaryoMET_Axborot