2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ: Юқори кучланишли подстанциялар эстетик ҳолатини яхшилаш ишлари амалга оширилмоқда
  • 01.05.2026
  • 7

“Фарғона магистрал электр тармоқлари” филиали тасарруфидаги юқори кучланишли «Ўзбекистон», «Ўзгариш», «Фарғона», «Повулғон», «Сокин» ҳамда «2А» подстанцияларида эстетик ҳолатни яхшилаш бўйича ишлар ташкил этилди.

♦ Очиқ тақсимлаш қурилмаси (ОТҚ) майдонига майдаланган тош қопламаси ётқизилди. Бу усул чақнаш ёки электр ёйи ҳосил бўлганда тез ёнувчан воситалар, шунингдек қуриган хашакнинг ёниш хавфини олдини олади.

♦ Бардюр ва кабель каналлари бетон тўсиқлари оҳакланиб, ободонлаштириш ишлари бажарилди. Натижада ҳудуд янада тартибли ва хавфсиз кўринишга эга бўлди.

♦ Автотрансформаторлар атрофидаги эски мойли шағаллар тўлиқ чиқарилиб, янги махсус шағаллар билан алмаштирилди. Бу ишлар ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ва экологик талабларга риоя этиш мақсадида амалга оширилди.

♦ Диспетчерлик ёзувлари янгиланди: оператив журналга тегишли қайдлар киритилди, электр схемадаги ўзгаришлар ҳужжатлаштирилди ҳамда диспетчерлик марказига хабар берилди.

‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖ 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati 

❗️ «ФАРҒОНА МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ каналига

обуна бўлинг  https://t.me/FargonaMET_Axborot