

Самарқанд туман электр таъминоти корхонасида аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари мурожаатларини ўрганиш ҳамда уларни тезкор ҳал этишга қаратилган навбатдаги сайёр қабул ташкил этилди.
► Унда "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ бошқарув раисининг биринчи ўринбосари Алвар Ғайбуллаев, "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" бошқарув раисининг ўринбосари Феруз Қурбонов ҳамда соҳа мутахассислари иштирок этди.
► Қабул давомида фуқаролар билан очиқ мулоқот ташкил этилиб, электр энергияси таъминоти билан боғлиқ долзарб масалалар батафсил кўриб чиқилди. Мурожаатларнинг муайян қисми шу жойнинг ўзида ижобий ҳал этилди. Қўшимча ўрганишни талаб этувчи масалалар эса назоратга олиниб, уларни бартараф этиш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгиланди.
Жумладан, «Шалғамон» ва «Гулобод» маҳаллалари фуқаролари томонидан кўтарилган симёғочларни алмаштириш масаласи ижобий ечим топадиган бўлди. Унга кўра, ҳудудларда босқичма-босқич темир-бетон устунлар ўрнатилиши режалаштирилди.
Шунингдек, тадбиркорлар томонидан мавжуд подстанциялар қувватини ошириш зарурати юзасидан билдирилган таклифлар ҳам муҳокама қилиниб, мазкур йўналишда амалий ишлар олиб борилиши маълум қилинди.
✔️ Мутасаддиларнинг таъкидлашича, сайёр қабуллар аҳоли билан бевосита мулоқотни кучайтириш, муаммоларни ўз вақтида аниқлаш ҳамда уларни самарали ҳал этишда муҳим аҳамият касб этади.
‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati
❗️ «САМАРҚАНД МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ