2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ: Юқори кучланишли энергетика объектида модернизация ва реконструкция ишлари олиб борилмоқда
  • 06.05.2026
  • 28

⚙️ “Фарғона магистрал электр тармоқлари” филиали тасарруфидаги 220/110/10 кВ кучланишли «Сокин» подстанциясида модернизация ва реконструкция ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда. 

Ушбу ишлар доирасида ОТҚ-220 кВ кучланишли Л-СЛ-1 бўлинмасининг ЛР-220 кВ линия ажратгичи ва алоқа қурилмаларини демонтаж қилиш ва замонавий, юқори ишончлиликка эга бўлган янги ускуналарга алмаштириш ишлари олиб борилмоқда.

⚡️ Реконструкция жараёнида хавфсизлик техникаси қоидаларига қатъий риоя қилиниб, мутахассислар томонидан доимий назорат олиб борилмоқда. 

‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati