2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Касаба уюшмаси
Хотин-қизлар форуми-2026: “Аёли улуғланган юрт” мавзусида ўтказилган маданият ва спорт форуми ғолиблари билан танишинг!
  • 17.05.2026
  • 44

Аввал хабар берганимиздек, 2026 йил 15-16-17 май кунлари Тошкент вилояти, Бўстонлиқ туманидаги  “ORIENT VILLAGE” дам олиш масканида ўтказилаётган форумда “Ўзбекистон МЭТ” АЖ филиалларида фаолият юритаётган 18 та филиалидан жами 90 нафар хотин-қизлар ва 10 нафар ташкилотчилар иштирок этишди. Тадбирга, шунингдек, Ўзбекистон энергетика, нефть-газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши мутахассислари ҳам жалб қилинганди.

“Аёли улуғланган юрт” мавзусида ўтказилган маданият ва спорт форуми ғолиблари билан танишинг:

Форум мусобақалари кўтаринки руҳда ўтказилди ва 100 нафар иштирокчилар орасидан ғолиблар аниқланди:


►♀️ 100 метрга югуриш мусобақасида:

• 1-ўринни «Жиззах магистрал элетр тармоқлари» филиали муҳандиси Дилором Мирзаева,

• 2-ўринни «Наманган магистрал элетр тармоқлари» филиали электр монтёри Эвелина Ҳамроқулова,

• 3-ўринни «Андижон магистрал элетр тармоқлари» филиали электр чилангари Мавжудахон Шерматова эгаллади.


►♀️ Стол тенниси мусобақасида:

• 1-ўринни «Фарғона магистрал элетр тармоқлари» филиали муҳандиси Маъмура Имомова,

• 2-ўринни «Қашқадарё магистрал элетр тармоқлари» филиали етакчи ҳисобчиси Лола Шукурова,

• 3-ўринни «Тошкент шаҳар магистрал элетр тармоқлари» филиали етакчи ҳисобчиси Холида Чориева эгаллади.

 

►♀️  Камон отиш мусобақасида:

• 1-ўринни «Фарғона магистрал элетр тармоқлари» филиали муҳандиси Наргиза Камилова,

• 2-ўринни «Хоразм магистрал элетр тармоқлари» филиали электр монтёри Севара Ҳабибуллаева,

• 3-ўринни «Қорақалпоғистон магистрал элетр тармоқлари» филиали ҳисобчиси Перизат Жалиева эгаллади.


►♀️  Боулинг бўйича мусобақада:

•  1-ўринни «Навоий магистрал электр тармоқлари» филиали муҳандиси Дилноза Асланова,

• 2-ўринни Марказий аппарат 1-тоифали техниги Дилнавоз Эргашева,

•  3-ўринни «Наманган магистрал элетр тармоқлари» филиали электр чилангари Шоира Султанова эгаллади.


►♀️  «Заковат» интеллектуал ўйинида 18 та жамоа иштирок этди, қизиқарли саволлар, баҳс-мунозаралар билан давом этган ушбу ўйинда

• «Жиззах магистрал элетр тармоқлари» филиали жамоаси ғолибликни қўлга киритди.

• 2-ўринни 2 та жамоа — «Наманган магистрал элетр тармоқлари» филиали ва «Тошкент магистрал элетр тармоқлари» филиали жамоалари эгаллашди.

Ўзбекистон энергетика, нефть-газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши мутахассислари ўтказилган тадбирни юқори баҳолаб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамиятдаги фаоллигини ошириш ҳамда спортни ривожлантиришга оид фармон ва қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилган форум энергетика соҳасида фаолият юритаётган хотин-қизларнинг меҳнат самарадорлигига, жамоада илиқ касбий муносабатлар мустаҳкамланишига ишонч билдиришди.

⚡️ Форум ташкилотчилари ҳамда иштирокчилари "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" акциядорлик жамияти раҳбариятига Акциядорлик жамияти хотин-қизларига қаратилган эътибор учун миннатдорлик билдиради.

 

Хотин-қизлар форуми-2026: Тадбир муваффақиятли якунланди
 

⇒ “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорликжамияти  тизимида “Аёли улуғланган юрт” мавзусида маданият ва спортга бағишланган “Хотин-қизлар форуми–2026” тадбири ўз ишини якунлади.

Хотин-қизлар форуми-2026: Гўзаллик; Энергия; Спорт; Саломатлик; Ҳамжиҳатлик; Тажриба алмашиш; Кўтаринки кайфият; Руҳий тетиклик; Интеллектуал салоҳият ва Касбий маҳорат

‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati