2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ: Электр узатиш тармоқларининг ишончлилигини таъминлаш мақсадида таъмирлаш ишлари бажарилди
  • 20.05.2026
  • 13

⚡️ Хусусан, “Сирдарё магистрал электр тармоқлари” филиали тасарруфидаги Ховос туманидан ўтувчи 220 кВ кучланишли Л-Зарбдор электр узатиш ҳаво линиясида мукаммал таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

 Таъмирлаш жараёнида линиядаги эскирган изоляторлар янгиларига алмаштирилди, таянч устунлари махсус бўёқлар билан бўялди ҳамда ерлагич қурилмаларининг техник ҳолати текширувдан ўтказилди.

⚙️ Мазкур тадбирлар электр узатиш линияларининг барқарор ва хавфсиз ишлашини таъминлаш, техник носозликларнинг олдини олиш ҳамда истеъмолчиларни сифатли электр энергияси билан таъминлашга хизмат қилади. 

‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati 

❗️ "СИРДАРЁ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ" ФИЛИАЛИ

каналига обуна бўлинг! 

https://t.me/SirdaryoMET_Axborot