2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ: Ташқи таъсирлар оқибатида юзага келган электр узатиш тармоқларидаги носозликлар тезкор бартараф этилди
  • 21.05.2026
  • 4

⚡️ Сирдарё вилояти ҳудудида кузатилган ноқулай об-ҳаво шароити, жумладан кучли шамол ва ёмғир натижасида айрим электр узатиш тармоқларида носозликлар  юзага келган эди.

Шунингдек, электр узатиш тармоқларига бошқа ташқи таъсирлар оқибатида ҳам қисқа муддатли узилишлар кузатилган.

⚙️ Жумладан, “Сирдарё магистрал электр тармоқлари” филиали тасарруфида бўлган Сирдарё туманида жойлашган 220/110/10 кВ кучланишли «Феруз» подстанциясидан чиқувчи 110 кВ кучланишли Л-Оқолтин–Темирйўлчи ҳамда «ГЭС-20» подстанциясидан чиқувчи 220 кВ кучланишли Л-Зафаробод-1 электр узатиш линияларида носозликлар аниқланган.

Ҳозирги вақтда филиал мутахассислари томонидан юзага келган носозликлар бартараф этилиб, истеъмолчиларнинг барқарор электр таъминотини тиклаш ишлари тезкор тарзда амалга оширилди. 

‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati 

❗️ "СИРДАРЁ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ" ФИЛИАЛИ

каналига обуна бўлинг! 

https://t.me/SirdaryoMET_Axborot