2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш
БАРҚАРОР ЭНЕРГИЯ ТАЪМИНОТИ: Маҳаллий қуват ҳам, салоҳият ҳам етади — Феруз Қурбонов, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ бошқаруви раиси ўринбосари
  • 21.05.2026
  • 1

#Бугуннинг_гапи

⇒ БАРҚАРОР ЭНЕРГИЯ ТАЪМИНОТИ: Маҳаллий қуват ҳам, салоҳият ҳам етади — Феруз Қурбонов, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ бошқаруви раиси ўринбосари

Бугунги кунда “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ томонидан халқаро молия институтлари билан ҳамкорликда 7 та инвестиция лойиҳасини молиялаштириш учун 644 млн доллар кредит маблағлари жалб қилинган.

Мазкур лойиҳалар доирасида ҳудудларда 719,0 километр электр узатиш тармоғи тортиш, 3 770 мегавольт ампер қўшимча қувват яратиш ҳамда SCADA ва ERP тизимларини жорий қилиш режалаштирилган.

Умуман, инвестиция дастури лойиҳалари кўлами анча кенг. Хусусан, 2026 йил инвестиция дастурига асосан жами 516,6 млн доллар инвестициялар, хусусан, 232,5 миллион доллар халқаро молия институтлари кредит маблағларини ўзлаштириш режалаштирилган. Халқаро молия институтлари билан ҳамкорликдаги лойиҳалар доирасида 355 километр узунликдаги 110-220 кВ кучланишли электр узатиш тармоқларини модернизация ишларини якунлаш ҳамда подстанцияларда 1400 мегавольт ампер қўшимча қувват яратиш режалаштирилган.
Шунингдек, 2027-2030 йилларда магистрал электр тармоқлари ва подстанцияларини ривожлантириш, модернизация ва реконструкция қилиш ҳамда қайта тикланувчи энергия манбаларини ягона энергетика тизимига интеграция қилишга қаратилган лойиҳалар доирасида 220-500 кВли 6 200 км электр узатиш тармоқлари ҳамда 9 262 мегавольт ампер қувватга эга 12 та подстанция қурилиши режалаштирилган.

Ушбу лойиҳаларни молиялаштириш бўйича бугунги кунда халқаро молия институтлари (Осиё тараққиёт банки, Жаҳон банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки, Франция тараққиёт агентлиги, Standart Chartered Bank ва бошқалар) билан қарийб 1,0 миллиард доллар миқдоридаги узоқ муддатли ва имтиёзли кредит маблағларини жалб қилиш ишлари олиб борилмоқда.

Бундар ташқари, давлат кафолатисиз тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилиш бўйича Standart Chartered Bank, JP Morgan, KfW Development Bank ҳамда Abu Dhabi Commercial Bank каби хорижий молия ташкилотлари билан яқин ҳамкорлик алоқалари олиб борилмоқда.



⇒ «Янги Ўзбекистон» газетасининг 2026 йил 19 май кунги 100 (1699)-сони мутолаа учун  ҳавола қилинади.

Шунингдек, ушбу сонда эълон қилинган мақолаларнинг айримларини қуйидаги ҳаволалар орқали электрон шаклини ўқишингиз мумкин.

 Ер муносабатлари: 49 йиллик ижара ҳуқуқи ва мулкдорлик ҳисси

 “Президентимиз йўлланмаси билан муқаддас ҳаж зиёратига боришимизни эшитиб кўз ёшимни тия олмадим”

 Фантастик фильмлардаги темир робот эмас

 

‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati