2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ФАРГОНА ВИЛОЯТИ:«Сокин» подстанциясида модернизация ва реконструкция ишлари олиб борилди
  • 21.05.2026
  • 3

“Фарғона магистрал электр тармоқлари” филиали томонидан 220/110/10 кВ кучланишли «Сокин» подстанциясида олиб борилаётган модернизация ва реконструкция ишлари изчил давом эттирилмоқда.

⚙️ Навбатдаги техник тадбирлар доирасида ОТҚ-220 кВ ҳудудидаги Л-СЛ-1 бўлинмасида жойлашган ЛР-220 кВ линия ажратгичи ҳамда унга тегишли алоқа қурилмаларини демонтаж қилиш ишлари амалга оширилиб, ўрнига замонавий ва юқори самарадорликка эга янги ускуналар ўрнатилмоқда.

Ишлар хавфсизлик техникаси талабларига қатъий амал қилинган ҳолда амалга оширилмоқда.

⚡️ Мазкур реконструкция ишлари подстанциянинг ишончлилиги ва барқарор ишлашини янада ошириш билан бирга, ҳудуд истеъмолчиларини сифатли ҳамда узлуксиз электр энергияси билан таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.

‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖ 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati 

❗️ «ФАРҒОНА МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ каналига

обуна бўлинг  https://t.me/FargonaMET_Axborot