
«Ўзбекистон» радиоканалининг FM.103.1 тўлқинларида эфирга узатилган «Жараён» информацион дастурида «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси — матбуот котиби У. П. Урунов энергия тежамкорлиги ва самарадорлиги ҳамда соҳадаги ислоҳотлар ҳақида ахборот берди.
Радиодастурни журналист Ўрол Пардаев тайёрлаган. Радиобошловчи — Ҳалима Маҳамадсаидова.
❗️ Энергия ресурсларини асраб-авайлаш маданияти — келажак авлод олдидаги масъулият!
Энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиш масаласи энергия самарадорлиги пастлигича қолаётган ва энергия истеъмоли маданиятини оширишга эҳтиёж мавжуд ҳозирги шароитда янада долзарб аҳамият касб этмоқда. Исрофгарчилик шундоқ ҳам энергия ресурслари камайиб бораётган бир шароитда барқарорликка салбий таъсир кўрсатади.
✅ Энергия ресурсларини асраб-авайлаш — бу шунчаки чироқни ўчириш эмас, балки келажак авлод олдидаги масъулиятли ва замонавий турмуш тарзидир.
⚡️ Электр энергияси ҳам неъмат. Унинг исроф бўлишига йўл қўймаслик, асраш масъулияти — барчамиз учун виждон иши, бурч бўлиши керак. Бунда аҳоли сарфлаётган ойлик ёки йиллик электр энергия ҳажмини ўзи мустақил назорат ва таҳлил қилиб бориши, хулоса қилиши, табиий равишда тежамкорликни таъминлаши самарали натижа беради.
► Марҳамат, радиомулоқот дастури билан танишинг!
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати