2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ЭНEРГEТИКАДА ТАРҒИБОТ: «Ўзбекистон» телеканали, «МУНОСАБАТ» ток-шоуси; Мавзу: «ЯШИЛ ЭНEРГИЯ»
  • 26.05.2026
  • 9

© «Ўзбекистон» телеканали, «МУНОСАБАТ» ток-шоуси
 

⚡️ Мавзу: «ЯШИЛ ЭНEРГИЯ»

♦  Youtube’да кўриш

►«Яшил энергетика» — иқтисодиётимиз драйверларидан бирига, ҳам чинакам умуммиллий ҳаракатга айланмоқда. Бугунги кунда “яшил энергия” ҳажми 16 миллиард киловатт-соатга, унинг мамлакатимиз иқтисодиётидаги жами улуши 30 фоизга етди. Қисқа давр учун бу жуда катта кўрсаткич, албатта.

► Хусусан, 2024–2025 йилларда юртимиз ҳудудлари бўйлаб 1545 мегаваттга тенг бўлган энергия сақлаш тизимлари ишга туширилди. Бу икки лойиҳа Ўзбекистон энергетикаси тармоғида янги лойиҳалар ҳисобланиб, соҳада унинг аҳамияти ниҳоятда катта ҳисобланади.

⇒ 2026 йилнинг 1 апрель ҳолатига юртимизда умумий қуввати 3930 мегаваттга тенг бўлган 15 та қуёш фотоэлектр станцияси, қуввати 1 652 мегаваттга тенг бўлган 5 та шамол электр станцияси, қуввати 1545 МВт бўлган 12 та электр энергиясини сақлаш тизимини ишга туширилди. Охирги 6–7 йилда жами қуввати 21 минг мегаваттга тенг бўлган қуёш ва шамол электр станцияларини қуриш бўйича халқаро компаниялар билан ҳамкорликда 42 та битим имзоланган.

⇔ Ушбу лойиҳаларнинг рўёбга чиқарилишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 120 дан ортиқ қарори имзоланди.

2030 йилга қадар қайта тикланувчи энергия манбалари улушини 54 фоизга етказиш мақсад қилиб олинган. Бу — йилига 18 миллиард куб метр табиий газни иқтисод қилиш, яъни тежаш деганидир.

‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖ 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmat