

✅ Спорт — соғлом ҳаёт ва жамоавийлик мезони
⇒ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги ПФ-6099-сон “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижросини таъминлаш мақсадида мини футбол бўйича спорт тадбири ўтказилди.
⚽️ “Сирдарё магистрал электр тармоқлари” филиали бўлимлари ўртасида ташкил этилган мини футбол мусобақаси юқори кайфият ва муросасиз баҳсларга бой тарзда ўтди. Унда филиалнинг турли бўлимларида фаолият юритаётган ходимлардан иборат жамоалар ғолиблик учун майдонга тушдилар.
⚡️Мусобақа давомида иштирокчилар спортдаги маҳорат, чаққонлик ва жамоавий ҳамжиҳатлик намунасини намоён этдилар.
► 1-ўрин — Ҳаво тармоқлари хизматининг «Фалсон» жамоаси;
► 2-ўрин — Подстанция хизматининг "Энергия таянчи" жамоаси;
► 3-ўрин — «Гўзал» подстанциясининг «Учқун» жамоаси.
♦ Ғолиб жамоалар филиал раҳбари ҳамда касаба уюшмаси қўмитаси томонидан қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Мазкур спорт мусобақаси ходимлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, жамоавий муҳитни мустаҳкамлаш ҳамда спортга бўлган қизиқишни янада оширишга хизмат қилди.
‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati
❗️ "СИРДАРЁ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ" ФИЛИАЛИ
каналига обуна бўлинг!