2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
FM.87.9 тўлқинларида энергетика соҳасидаги янгиликлар хусусуда радиотингловчиларга ахборот берилди
  • 02.06.2026
  • 19

✍️ «Ўзбекистон–24» радиоканалининг FM.87.9 тўлқинларида эфирга узатилган «Радиомулоқот» дастурида «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти босқаруви раисининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси — матбуот котиби У.П.Урунов Ўзбекистон Республикаси энергетика соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, амалга киритилаётган янгиликлар ҳақида  радиотингловчиларга ахборот берди.

⇒ Радиобошловчи — журналист Нилуфар Аҳмедова.

⚡️ Электр энергияси ҳам неъмат. Унинг исроф бўлишига йўл қўймаслик, асраш масъулияти — барчамиз учун виждон иши, бурч бўлиши керак. Бунда аҳоли сарфлаётган ойлик ёки йиллик электр энергия ҳажмини ўзи мустақил назорат ва таҳлил қилиб бориши, хулоса қилиши, табиий равишда тежамкорликни таъминлаши самарали натижа беради.

✅ Масаланинг яна бир жиҳати, энергия тежамкорликни доимий маданиятга айлантириш учун молиявий мотивация ҳам бўлиши керак. Агар электр нархи бозор нархидан бир неча баробар арзон бўлса, тежамкорлик ҳақидаги маъруза ва насиҳатлар иш бермаслиги аниқ.

⇒ Аҳолини электр билан узлуксиз таъминлашда истеъмол маданиятини ошириш қанчалик муҳим бўлса, энергетик инфратузилмани модернизация қилиш ҳам худди шундай долзарб аҳамиятга эга. Бунинг учун нарх шаклланиши жараёнига бозор механизмларини жорий этиш, шу орқали қўшимча маблағ ва имкониятларга эга бўлиб, тизимни янгилаш лозим.

→ Исрофгарчилик — ресурслар камайиб бораётган шароитда тизим барқарорлигига берилган зарбадир. Бугунги тежамкорлик — бу уйдаги қулайликдан воз кечиш эмас, балки техникадан оқилона ва технологик ёндашув билан фойдаланишдир. Агар бундай тежамкорлик аҳоли орасида оммавий тус олса, бу мунтазам ўчишларнинг олдини олиш ҳамда электр энергияси билан узлуксиз таъминлашга хизмат қилади.

 

‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖ 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmat