
⚡️БЎШ ИШ ЎРНИ:
✅ «Жаҳон банки» лойиҳаларини амалга ошириш гуруҳининг дастурий таъминот (ERP) бўйича муҳандиси лавозими.
❗️ ТАЛАБЛАР: Мутахассислик бўйича олий маълумот (Дастурий инжиниринг, Рақамлаштириш); IT соҳасида камида 2 йиллик иш стажига эга бўлиши; давлат тили ва рус тили (инглиз тилини билиши устунлик беради) мукаммал билиши зарур.
Қўшимча талаблар: SAP S/4HANA платформаси базасидаги функционал модулларни (TOiR (TXK vaR) , Молия, Логистика) ишлаб чиқиш (разработка) ва адаптация қилишда иштирок этиш. "API, REST/SOAP" технологияларидан фойдаланган ҳолда ташқи тизимлар (ASKUE (EHHNT), банк тизимлари, ESF (EHF)) билан маълумот алмашинуви интерфейсларини ишлаб чиқиш ва қўллаб-қувватлаш. “API” ишлаш тамойилларини тушуниш, масофавий серверлар ва версияларни назорат қилиш тизимлари билан ишлаш, SAP HANA маълумотлар базалари билан ишлаш.
⚠️ Номзодлар диққатига! Ишга қабул қилиш жараёни очиқлик ва шаффофлик тамойиллари асосида ташкил этилади.
Эслатиб ўтамиз, ишга қабул қилиш жараёни очиқлик ва шаффофлик тамойилига асосан ўтиши учун ҳар бир суҳбат жараёни видеотасмага туширилади, фотолавҳалар эълон қилинади ва архивлаштирилади, шу билан бирга, савол-жавоб жараёни Ходимлар билан ишлаш, кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бошқармаси томонидан баёнлаштирилади.
Бошқа эълонлар: ⇒ «Бўш иш ўринлари» рукнида
МАНЗИЛ: Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Осиё кўчаси, 42-уй. Мўлжал: Юнусобод тумани ҳокимияти.
Мурожаат учун: 71-236-6615.
Онлайн резюме
Электрон почта: kadr_nes@uzbekistonmet.uz
⏺️ Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига мувофиқ расмий ишга жойлашиш;
⏺️ Штатлар жадвалига мувофиқ иш ҳақи + бонуслар.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати