

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖнинг “Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали Ҳаво тармоқлари хизмати мутахассислари томонидан 110 кВ кучланишли «Л-Ҳақулобод-2» ҳаво тармоғидан шаҳобчаланувчи «Л-Учқўрғон» ҳаво тармоғида режали таъмирлаш ва профилактик ишлар олиб борилди.
⚡️ Амалга оширилган ишлар давомида нуқсон аниқланган изоляторлар янгиларига алмаштирилди, бу эса электр узатиш тармоғининг ишончли ва барқарор ишлашини таъминлашга хизмат қилади.
⇒ Шунингдек, электр тармоғи ускуналарини ташқи таъсирлардан ҳимоя қилиш мақсадида қушлар чиқиндиларининг салбий таъсирини камайтирувчи махсус ҳимоя соябонлари ўрнатилди.
‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati
“Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали каналига обуна бўлинг!
https://t.me/NamanganMET_Axborot