2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
FM.100.5 тўлқинларида энергия тежамкорлиги ва самарадорлиги хусусуда радиотингловчиларга тавсиялар берилди
  • 11.06.2026
  • 4

«Oriyat-FM» радиоканалининг FM.100.5 тўлқинларида эфирга узатилган «Актуал саволлар» дастурида «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти Ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш, маҳаллийлаштириш ва стандартлаштириш департаменти мутахассиси Казакова Эвелина Решатовна Ўзбекистон Республикаси энергетика соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, амалга киритилаётган янгиликлар ҳамда энергия тежамкорлиги ва самарадорлиги ҳақида радиотингловчиларга ахборот берди.

Радиобошловчилар — Тина Айс ва Игорь Ганкин.

► YouTube

⚡️ Электр энергияси ҳам неъмат. Унинг исроф бўлишига йўл қўймаслик, асраш масъулияти — барчамиз учун виждон иши, бурч бўлиши керак. Бунда аҳоли сарфлаётган ойлик ёки йиллик электр энергия ҳажмини ўзи мустақил назорат ва таҳлил қилиб бориши, хулоса қилиши, табиий равишда тежамкорликни таъминлаши самарали натижа беради.

✅ Масаланинг яна бир жиҳати, энергия тежамкорликни доимий маданиятга айлантириш учун молиявий мотивация ҳам бўлиши керак. Агар электр нархи бозор нархидан бир неча баробар арзон бўлса, тежамкорлик ҳақидаги маъруза ва насиҳатлар иш бермаслиги аниқ. 

‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati