
⚡️БЎШ ИШ ЎРНИ:
▶️ Инвестиция лойиҳаларни амалга ошириш бўлими бошлиғи лавозими.
Таълим:
• Олий маълумот (халқаро муносабатлар, иқтисодиёт, лойиҳа бошқаруви, энергетика ёки тегишли соҳалар);
• Магистрлик даражаси ҳамда энергетика соҳасида иш тажрибаси устунлик беради.
Иш тажрибаси:
• Инглиз тилини Intermediate/Upper-Intermediate даражасида билиш ҳамда ҳамкор инвесторлар билан ўзаро ҳамкорлик қилишда фойдаланиш;
• Халқаро ҳамкорлик, инвестиция лойиҳалари, халқаро молия институтлари (Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, бошқалар) билан ишлаш тажрибаси;
• Давлат органлари, йирик компаниялар ёки халқаро ташкилотларда иш тажрибасига эга номзодларга устунлик берилади;
• Лойиҳаларни бошқариш ҳамда халқаро молия институтлари билан ҳамкорлик йўналишида раҳбарлик лавозимларида камида 1 йиллик тажрибаси;
•Таҳлилий фикрлаш ва тизимлилик: Катта ҳажмдаги маълумотлар билан ишлаш, тартибсиз ахборотларни тизимлаштириш ва ноаниқлик шароитида тўғри қарорлар қабул қилиш қобилияти.
Тил билими:
• Инглиз тили – мукаммал даражада (ёзма ва оғзаки);
• Рус тили – мукаммал даражада (ёзма ва оғзаки);
• Қўшимча хорижий тилларни билиш устунлик беради.
Касбий кўникмалар:
· Инвестиция лойиҳаларини мониторинг қилиш ва лойиҳа бошқаруви асосларини билиш;
· Юқори турувчи ташкилотлар;
· Халқаро молия институтлари (ХМИ) билан ҳамкорлик жараёнларини тушуниш ва халқаро донорлар тартиб таомилини тушуниш;
· Техник-иқтисодий асослари (ТИА) билан ишлай олиш.
Компьютер саводхонлиги:
• MS Word, Excel, PowerPoint – юқори даражада;
• Электрон ҳужжат айланмаси тизимлари билан ишлаш қобилияти;
• Маълумотлар базалари ва реэстрлар билан ишлаш тажрибаси устунлик беради.
Шахсий фазилатлар:
· Масъулиятлилик;
· Тизимли ва стратегик фикрлаш;
· Ташаббускорлик;
· Коммуникабеллик;
· Лидерлик қобилияти;
· Юқори ишчанлик ва стрессга чидамлилик
✅ Бошқа эълонлар: ⇒ «Бўш иш ўринлари» рукнида
МАНЗИЛ: Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Осиё кўчаси, 42-уй. Мўлжал: Юнусобод тумани ҳокимияти.
Мурожаат учун: 71-236-6615.
Электрон почта: kadr_nes@uzbekistonmet.uz
⏺️ Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига мувофиқ расмий ишга жойлашиш;
⏺️ Штатлар жадвалига мувофиқ иш ҳақи + бонуслар.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати