
⚙️ “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖнинг “Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали Ҳаво тармоқлари хизмати мутахассислари томонидан 110 кВ кучланишли «Темирйўл-1» электр узатиш тармоғида жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилди.
Таъмирлаш жараёнида электр узатиш тармоғининг техник ҳолати кўрикдан ўтказилиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш ҳамда ускуналарнинг ишончли ишлашини таъминлаш бўйича зарур чора-тадбирлар бажарилмоқда.
► Мазкур ишлар электр энергияси узатиш тизимининг барқарорлиги ва истеъмолчиларни сифатли электр энергияси билан таъминлашга хизмат қилади.
‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati
“Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали каналига обуна бўлинг!