
✍️ «Ёшлар» радиоканалининг FM.104.0 тўлқинларида жонли эфирга узатилган "Оқшомга қадар" дастурда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти Электр станцияларини тизимга улаш шўбаси бошлиғи Равшанжон Ёқубжонов Ўзбекистон Республикаси энергетика соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, амалга киритилаётган янгиликлар ҳақида радиотингловчиларга ахборот берди.
—
► Қуёш ва шамол электр станцияларининг асосий хусусияти шундаки, электр энергияси ишлаб чиқариш об-ҳаво шароитига боғлиқ. Қуёш электр станциялари кечаси энергия ишлаб чиқармайди, шамол электр станцияларида эса ишлаб чиқариш шамол тезлигига қараб ўзгаради.
► Энергияни сақлаш тизимлари ушбу муаммони ҳал қилишнинг энг самарали воситаларидан бири ҳисобланади. Улар ортиқча ишлаб чиқарилган энергияни аккумуляция қилиб, талаб юқори бўлган вақтда тармоққа қайта узатади.
✅ Ўзбекистонда 2030 йилга қадар умумий қуввати 4,5 ГВтга яқин бўлган энергия сақлаш тизимларини жорий қилиш режалаштирилган.
► Энергия сақлаш тизимлари электр тармоғидаги юкламаларни мувозанатлаштириш, авария ҳолатларининг олдини олиш ва қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш имконини беради.
Халқаро тажриба шуни кўрсатмоқдаки, энергия сақлаш тизимлари мавжуд бўлган электр тармоқларида қайта тикланувчи энергия манбаларини интеграция қилиш даражаси 50–60 фоизгача ошиши мумкин.
⚡️ Шу сабабли энергия сақлаш тизимлари бугунги кунда яшил энергетиканинг ажралмас қисми сифатида қаралмоқда.
‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати