2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РEСПУБЛИКАСИ: «Бийбазар» подстанциясида жорий таъмирлаш ишлари бажарилди
  • 18.06.2026
  • 7

110/35/10 кВ кучланишли «Бийбазар» подстанциясида электр таъминоти ишончлилигини ошириш мақсадида режа асосида жорий таъмирлаш ишлари олиб борилди.

Ишлар давомида электр қурилмалари кўздан кечирилиб, Т-1-110 кВ куч трансформатори ва КРУН-И-СШ-10 кВ электр қурилмаларида жорий таъмирлаш ишлари бажарилди. Мазкур тадбирлар тармоқнинг барқарор ва узлуксиз ишлашини таъминлашга қаратилган.

► Маълумот учун: Ўзбекистон Республикасининг магистрал электр тармоқларидан фойдаланиш, уларни ривожлантириш, подстанцияларни эксплуатация қилиш, электр энергиясини етказиб бериш, шунингдек, давлатлараро транзит ва ҳамкорликни амалга ошириш — «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖнинг асосий фаолият йўналишларидан ҳисобланади. 

‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati 

«ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ

каналига аъзо бўлинг! 

http://t.me/QoraqalpogistonMET_Axborot