2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ТОШКEНТ ШАҲРИ: Экскаватор туфайли вақтинча кучланишсиз қолган Л-Навоий-2 линияси истеъмолчиларига захира манбадан кучланиш берилди
  • 18.06.2026
  • 6

Бугун соат 15:54 да Тошкент шаҳрида жойлашган «Келес» подстанциясидан чиқувчи 110 кВ кучланишли Л-Навоий-2 электр узатиш тармоғи ҳимоя тизими ишлаши оқибатида фавқулодда ўчди. Бунга сабаб қурилиш майдонида ишлаётган экскаватор Қизғалдоқ шаҳобчасининг 1–2 сонли таянч устунлари орасида муҳофаза зонасига белгиланган меъёрларга амал қилмасдан ишлаб. тармоқнинг B фазасини узиб юборган.

Натижада Тошкент шаҳри Юнусобод ва Олмазор туманларининг айрим ҳудудлари истеъмолчилари электр таъминотида узилишлар кузатилмоқда.

Айни пайтда махсус бригада томонидан содир бўлган носозликни аниқлаш ва бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда. Истеъмолчиларга захира манбалар орқали кучланиш бериш чоралари кўрилмоқда.

Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.

Соат 15:59 да истеъмолчилар электр таъминоти захира манбалар орқали тикланди.

Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.

 

 

❗️ 110 кВ кучланишли Л-Навоий-2 электр узатиш тармоғи Қизғалдоқ шаҳобчасининг 1–2 сонли таянч устунлари орасида ишлаётган экскаватор муҳофаза зонасига белгиланган меъёрларга амал қилмасдан ишлаб, тармоқнинг B фазасини узиб юборган.



► ЭЪТИБОРЛИ БЎЛИНГ!

✍️ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 декабрдаги 1050-сон «Электр тармоғи хўжалиги объектларини муҳофаза қилиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қароридан:

⚡️ Белгиланган нормаларга асосан электр тармоғи хўжалиги объектларининг муҳофаза зоналари қуйидагича ўрнатилади:

♦ 1 киловолтгача кучланишли тармоқлар учун — 2 метр;

 20 киловолт кучланишли тармоқлар учун — 10 метр (аҳоли пунктлари чегараларида жойлашган ўзини ўзи тутиб турувчи ёки изоляцияланган симли линиялар учун 5 метр);

 35 киловолт кучланишли тармоқлар учун — 15 метр;

♦ 110 киловолт кучланишли тармоқлар учун — 20 метр;

♦ 220 киловолт кучланишли тармоқлар учун — 25 метр;

♦ 500 киловолт кучланишли тармоқлар учун — 30 метр.

► Шуни таъкидлаш жоизки, ушбу муҳофаза зонаси электр узатиш тармоғи бўйлаб четки симларидан ҳар иккала томонга вертикал текислик билан чегараланган ер майдони ва ҳаво бўшлиғидан иборат. 

‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati