

Мирзаобод туманида жойлашган 35/10 кВ кучланишли «Найман» подстанциясида режалаштирилган техник ишлар олиб борилди. Подстанциядаги қуввати 2 500 кВА бўлган Т-1 куч трансформатори ўрнига қуввати 4 000 кВА бўлган янги куч трансформатори ўрнатилди.
Трансформатор қувватининг оширилиши натижасида ҳудуддаги аҳоли хонадонлари, ижтимоий соҳа объектлари ва тадбиркорлик субъектларининг электр энергиясига бўлган эҳтиёжи янада тўлиқ қондирилади.
⇒ Бугунги кунда мутахассислар томонидан трансформаторни алмаштириш ва ишга тушириш бўйича зарур техник тадбирлар белгиланган режа асосида амалга оширилмоқда.
‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati
❗️ "СИРДАРЁ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ" ФИЛИАЛИ
каналига обуна бўлинг!