2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
FM.107.2: «Пойтахт» радиоканалида тингловчиларга энергия тежамкорлиги ва самарадорлиги хусусуда ахборот берилди
  • 23.06.2026
  • 7

✍️ «Пойтахт» радиоканалининг FM.107.2 тўлқинларида эфирга узатилган «Актуальное интервью» дастурида «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти Ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш, маҳаллийлаштириш ва стандартлаштириш департаменти мутахассиси Казакова Эвелина Решатовна Ўзбекистон Республикаси энергетика соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, амалга киритилаётган янгиликлар ҳамда энергия тежамкорлиги ва самарадорлиги ҳақида радиотингловчиларга ахборот берди.

Радиобошловчи — Евгений Белоцерковский.

► YouTube

⇒ Замонавий котёллар самарадорлиги: Эски русумдаги (ностандарт) ёндиргичлар ва печлар газнинг фақат 50–60 фоизини иссиқликка айлантиради, қолгани эса мўри орқали беҳуда чиқиб кетади. Янги авлоддаги икки занжирли (икки контурли) котелларнинг фойдали иш коэффициенти 92–95 фоизни ташкил этади. Бундай қурилмага ўтиш орқали оилавий буджетдаги газ харажатларини икки баробаргача қисқартириш мумкин.

⇒ Термостат ва «ақлли» бошқарув: Агар иситиш тизимига кичик бир қурилма — термостат ўрнатилса, у уй ичидаги ҳарорат белгиланган даражага етганда газни автоматик ўчиради ёки минимал ҳолатга туширади. Уйдан чиқиб кетаётганда ҳароратни атиги 3-4 даражага пасайтириш кунлик газ истеъмолини 10-15 фоизга тежайди.

 

‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati