

“Фарғона магистрал электр тармоқлари” филиали тасарруфидаги 500/220/10 кВ кучланишли «Ўзбекистон» подстанциясининг 500 кВ кучланишли очиқ тақсимловчи қурилмасида (ОТҚ) реакторни жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилди.
Таъмирлаш жараёнида ускуналарнинг техник ҳолати текширилиб, уларнинг ишончли ва хавфсиз ишлашини таъминлашга қаратилган зарур ишлар бажарилди.
✅ Мазкур тадбирлар электр таъминоти барқарорлигини ошириш ва истеъмолчиларга сифатли электр энергияси етказиб беришга хизмат қилади.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati
❗️ «ФАРҒОНА МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ каналига
обуна бўлинг https://t.me/FargonaMET_Axborot