

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Б.Ҳ.Муродов магистрал электр тармоқлари объектларида олиб борилаётган эксплуатация ва модернизация жараёнлари билан яқиндан танишиш мақсадида Наманган шаҳрида жойлашган 110/6 кВ кучланишли «Шимолий» ҳамда «Вокзал» подстанцияларида бўлди.
♦ Хизмат сафари давомида «Шимолий» подстанциясида ходимларнинг касбий билим ва кўникмаларини ошириш учун яратилган шароитлар, ўқув синфлари ҳамда замонавий ўқув стендлари кўздан кечирилди.
⚡️ Шундан сўнг 110/6 кВ кучланишли «Вокзал» подстанциясидаги модернизация ва реконструкция жараёнлари билан ҳам танишилди.
⇒ Ташриф давомида лойиҳа ижроси ва бажарилаётган ишлар муҳокама қилиниб, тегишли топшириқлар берилди.
‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati
“Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали каналига обуна бўлинг!
https://t.me/NamanganMET_Axborot