

35/10 кВ кучланишли «Қутанкўл» подстанциясида электр таъминоти ишончлилигини ошириш мақсадида режа асосида жорий таъмирлаш ишлари олиб борилди.
Ишлар давомида электр қурилмаларида синов ишлари амалга оширилиб, МСВ-35 кВ ва ВТ-1-35 кВ мойли ўчиргичларида жорий таъмирлаш ишлари бажарилди. Мазкур тадбирлар тармоқнинг барқарор ва узлуксиз ишлашини таъминлашга қаратилган.
Маълумот учун: Ўзбекистон Республикасининг магистрал электр тармоқларидан фойдаланиш, уларни ривожлантириш, подстанцияларни эксплуатация қилиш, электр энергиясини етказиб бериш, шунингдек, давлатлараро транзит ва ҳамкорликни амалга ошириш — «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖнинг асосий фаолият йўналишларидан ҳисобланади.
‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati
«ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ
каналига аъзо бўлинг!
http://t.me/QoraqalpogistonMET_Axborot