

"Expertise France"нинг Энергетика соҳасида техник кўмаклашув лойиҳаси доирасида "Ўзбекистон энергетика соҳасида гендер тенглиги ва аёлларнинг имкониятларини кенгайтириш" мавзусида семинар-тренинг ўтказилди.
Унда "Қорақалпоғистон магистрал электр тармоқлари" филиали, "Қорақалпоғистон ҳудудий электр тармоқлари" АЖ, “Тахиатош иссиқлик электр станциялари” АЖ, "Uz-Kor gas chemical" МЧЖ ва Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерациясининг Қорақалпоғистон Республика Кенгаши гендер сиёсатини амалга ошириш бўйича масъул ходимлар қатнашди.
Семинар тренинг давомида тизимда меҳнат қилаётган хотин-қизларнинг тизим ташкилотларидаги фаоллигини қўллаб-қувватлаш, маънавий дунёқарашини кенгайтириш ва ҳуқуқий билимини ошириш юзасидан фикр алмашилди.
‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati
«ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ
каналига аъзо бўлинг!
http://t.me/QoraqalpogistonMET_Axborot