2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ: Трансформаторнинг ишончли ишлашини таъминлашга қаратилган техник ишлар амалга оширилди
  • 02.07.2026
  • 7

"Сирдарё магистрал электр тармоқлари" филиали томонидан электр узатиш тармоқлари ва подстанциялардаги ускуналарнинг ишончли ҳамда барқарор ишлашини таъминлаш мақсадида режали техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш ишлари давом эттирилди.

Жумладан, филиал тасарруфидаги Сардоба туманида жойлашган 110/35/10 кВ кучланишли «Узоқов» подстанциясининг Т-2 куч трансформаторида таъмирлаш-созлаш ишлари амалга оширилди.

⚙️ Ишлар давомида трансформатор юкламасининг ортиши инобатга олиниб, унинг меъёрий ҳарорат режимида ишлашини таъминлаш мақсадида ҳаво совитиш (вентиляторли совитиш) тизими ишга туширилди.

✅ Мазкур техник тадбир трансформаторнинг қизиб кетишининг олдини олиш, ускунанинг хизмат муддатини узайтириш ва электр таъминотининг сифатли ишлашини таъминлашга хизмат қилади. 

‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati 

❗️ "СИРДАРЁ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ" ФИЛИАЛИ

каналига обуна бўлинг! 

https://t.me/SirdaryoMET_Axborot