

"Хоразм МЭТ" филиали мутахассислари томонидан 110 кВли «Ол-Қорақум-2» электр узатиш тармоғида ишончли электр таъминотини таъминлаш мақсадида режали таъмирлаш ишлари олиб борилди.
✅ Бажарилган ишлар доирасида:
✔️ Нуқсонли изоляторлар алмаштирилди;
✔️ Очиқ ростлагич (рогатка) ўрнатилди;
✔️ Таянчга ерга улаш мосламаси ўрнатилди.
Мазкур ишлар электр узатиш тармоғининг техник ҳолатини яхшилаш, авариявий ҳолатларнинг олдини олиш ҳамда истеъмолчиларни узлуксиз ва ишончли электр энергияси билан таъминлашга хизмат қилади.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati
❗️ “Хоразм магистрал электр тармоқлари” филиали