
Олмазор тумани аҳолисига
2026 йил 12 июль куни соат 01:00 дан 04:00 га қадар 110/10/6 кВ кучланишли “Библиотечная” подстанциясида модернизация ва реконструкция ишлари олиб борилиши муносабати билан айрим ҳудудларда электр энергияси таъминотида вақтинчалик узилишлар кузатилади.
Натижада қуйидаги ҳудудлар электр энергиясидан вақтинча узилади:
▪️ Олмазор Ситй
▪️ «Қорасарой» МФЙ
▪️ «Гуручариқ» МФЙ
▪️ «Тараққиёт» МФЙ
▪️ «Мискин» МФЙ
▪️ «Ачаобод» МФЙ
Таъмирлаш ва монтаж ишлари якунлангач, электр энергияси таъминоти тўлиқ тикланади.
♦ Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз.
«ТОШКEНТ ШАҲАР МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ
♦АХБОРОТ ХИЗМАТИ