
Трансформаторлар электр энергиясини узатиш ва тақсимлаш тизимининг муҳим бўғини ҳисобланади.
♦ Ёзнинг жазирама кунларида ортиб бораётган электр юкламаси уларнинг иш режимига ҳам таъсир кўрсатиши мумкин.
Жумладан:
электр юкламасининг ортиши;
совитиш тизими самарадорлигининг пасайиши;
изоляция элементларининг эскириши;
ички техник носозликлар.
Бундай ҳолатларда трансформатор ҳимоя қурилмалари ишга тушиб, ускунани тармоқдан ажратади.
Бу трансформаторни қўшимча шикастланишдан ҳимоя қилишга хизмат қилади.
Манба: https://t.me/minenergy_uz/20454
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати