2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ: "Долзарб 60 кун" доирасида ҳамкорликдаги ўрганиш ишлари олиб борилди
  • 16.07.2026
  • 6

⚡️ "Долзарб 60 кун" тадбири доирасида 5 июлдан 5 сентябргача давом этаётган профилактик тадбирлар асосида ёзнинг жазирама кунларида ёнғинлар келиб чиқишининг олдини олишга қаратилган ўрганиш ва назорат ишлари олиб борилди.

"Хоразм магистрал электр тармоқлари" филиали мутахассислари Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, Экология бошқармаси ҳамда Ўрмон хўжалиги вакиллари билан ҳамкорликда филиал тасарруфидаги юқори кучланишли электр узатиш тармоқларининг ўрмон ва яшил ҳудудлардан ўтувчи қисмларида, шунингдек, подстанцияларда ўрганиш ишлари олиб борилди. 

‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati 

❗️ “Хоразм магистрал электр тармоқлари” филиали 

http://t.me/XorazmMET_Axborot