

LIVE
Электр таъминотида юзага келган носозликлар ва уларни бартараф этиш жараёнлари ҳамда вақтлари ҳақида истеъмолчиларга ўз вақтида маълумотлар бериб борилади
Электр таъминотида режали ва режадан ташқари ўчишлар ҳақида ҳар бир туман электр таъминоти корхонасии (ЭТК) томонидан ташкил этилган телеграм гуруҳларда эълонлар бериб борилмоқда.
Хусусан, Юнусобод, Яшнобод, Мирзо Улуғбек, Чилонзор, Сергели ЭТК каби телеграм гуруҳлари орқали мунтазам равишда маълумот бериб бориляпти.
Шунингдек, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятлари ҳокимликлари томонидан ташкил қилинган телеграм гуруҳларида электр таъминотидаги узилишлар тўғрисида маълумотлар бериб борилмоқда.
Манба: https://t.me/minenergy_uz/20502
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati