2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!
  • 18.07.2026
  • 4

Олмазор ва Шайхонтоҳур туманлари истеъмолчиларига

2026 йил 18 июль куни соат 10:35 дан бошлаб 35/10/6 кВ кучланишли «Хадра» подстанциясидан чиқувчи кабель тармоғида аниқланган техник носозликни бартараф этиш ишлари олиб борилади.

⚡️ Шу сабабли Олмазор ва Шайхонтоҳур туманларининг айрим ҳудудларида электр энергияси таъминотида қисқа муддатли узилишлар юзага келиши мумкин.

Ҳозирда мутахассислар томонидан носозликни олдини олиш учун бажариладиган ишлар имкон қадар тез фурсатда бартараф этиш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда.

Келтирилиши мумкин бўлган ноқулайликлар учун узр сўраймиз ва тушунганингиз учун миннатдорчилик билдирамиз.

 

«ТОШКEНТ ШАҲАР МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ
АХБОРОТ ХИЗМАТИ