2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
Акциядорлик жамияти бошқаруви раиси ёш муҳандислар билан навбатдаги очиқ мулоқотини ўтказди
  • 23.07.2026
  • 3

Бугун, 2026 йил 23 июль куни “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ бошқаруви раиси Абдумалик Абдусалимович Назиров ёш муҳандис ходимлар билан навбатдаги очиқ мулоқот учрашувини ўтказди.

Унда Акциядорлик жамиятининг барча филиал ва тузилмалари ёшлари видеоконференция алоқаси орқали иштирок этишди.

Учрашув доимгидек очиқ мулоқот руҳида бўлиб ўтди. Ёшлар билдирган таклиф ва мулоҳазалар мутахассислар иштирокида таҳлил этилиб, амалиётга татбиқ этиш юзасидан қарор қабул қилинди.

Очиқ мулоқот давомида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллигини кенг нисонлаш, Ёшлар кенгаши тадбирларида фаол иштирок этиш, "Ёшлар клуби" фаолиятини йўлга қўйиш, китобхонлики кенг тарғиб қилиш, меҳнат самарадорлиги ошириш, касбий фаолиятни улуғлаш, ижтимоий тармоқлардаги контентларни билим-салоҳият билан саралашни ўрганиш, зарарли ахборотга қарши иммунитетни шакллантириш ҳамда стартап лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш ва ёсларни қизиқтирган бошқа масалалар атрофлича муҳокама этилди.

‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖ 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati