2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
Муҳтарам Президент! Сизни таваллуд кунингиз билан мамлакатимиз кўп минг сонли энергетиклари номидан самимий муборакбод этамиз!
  • 24.07.2026
  • 5

Муҳтарам Президент!
 
Сизни таваллуд кунингиз билан мамлакатимиз кўп минг сонли энергетиклари номидан самимий муборакбод этамиз!
 
Бугунги кунда Сизнинг Янги Ўзбекистонни барпо этиш, халқимиз фаровонлигини юксалтириш, мамлакатимизда тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш ҳамда инсон қадрини улуғлашга қаратилган оқилона ва узоқни кўзлаган давлат сиёсатингиз жаҳон ҳамжамияти томонидан юксак эътироф этилмоқда.
 
Юртимизда миллатлараро тотувликни мустаҳкамлаш, қўшни давлатлар билан яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини изчил ривожлантиришга қаратилган оқилона сиёсатингиз энергетика соҳасида ҳам мутлақо янги босқични бошлаб берди. Бунинг натижасида минтақавий энергетика ҳамкорлиги сезиларли даражада кенгайиб, йирик қўшма инфратузилма лойиҳалари амалга оширилмоқда, мамлакатимизнинг энергетика хавфсизлиги ва экспорт салоҳияти изчил мустаҳкамланмоқда.
 
Сиз томонингиздан олиб борилаётган изчил ислоҳотлар ҳамда энергетика соҳасига кўрсатилаётган алоҳида эътиборингиз туфайли сўнгги йилларда тармоқда мисли кўрилмаган ютуқларга эришилди.
 
Хусусан, сўнгги уч йилда 25 млрд долларлик инвестициялар жалб қилиниб, 10 ГВт янги генерация, жумладан, қарийб 6 ГВт қайта тикланувчи энергия қувватлари ишга туширилди. Бу эса, ўз навбатида, Ўзбекистон қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этиш суръатлари бўйича Марказий Осиёда мутлақ етакчи давлат сифатида ўз мавқеини мустаҳкамлади.
 
Хусусан, фақатгина 2025 йилнинг ўзида қиймати 5,5 млрд доллар бўлган, умумий қуввати 4,7 ГВтни ташкил этувчи 42 та йирик энергетика лойиҳаси фойдаланишга топширилди. Натижада мамлакатнинг электр энергияси генерация қувватлари тарихда илк бор 26 ГВтга етказилди ҳамда Ўзбекистон электр энергияси бўйича нетто импортёр давлатдан нетто экспортёр давлатга айланди.
 
Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш ва таркибий ислоҳотларнинг изчил амалга оширилиши натижасида Ўзбекистон халқаро инвесторлар учун ишончли инвестиция маконига айланди. Бу эса мамлакатимизга замонавий технологиялар билан бир қаторда Саудия Арабистони  (“ACWA Power”), Хитой  (“China Energy”, “Datang”, “Sinoma”, “Poly”), БАА  (“Masdar”, “AMEA Power”), Туркия  (“Cengiz Enerji”, “Aksa Enerji”), Франция  (“EDF”, “Voltalia”, “Total Energies”), Япония  (“Sojitz”, “Sumitomo”), Германия (“Siemens Energy”) каби дунёнинг етакчи давлатларидан йирик энергетика компаниялари томонидан миллиардлаб долларлик инвестицияларни жалб этиш ва йирик стратегик лойиҳаларни амалга ошириш имконини яратди.
 
Мазкур натижалар мамлакатимиз энергетика тизимининг барқарорлиги ва рақобатбардошлигини янги босқичга олиб чиқиб, ички талабни ишончли таъминлаш ҳамда Ўзбекистоннинг Марказий Осиё минтақавий энергетика бозоридаги стратегик ўрни ва таъсирини янада мустаҳкамлаш учун мустаҳкам замин яратди.
 
Ҳурматли Президентимиз!
 
Ёқилғи-энергетика соҳасидаги 105 минг нафардан ортиқ ишчи ва хизматчилар номидан шуни ишонч билан маълум қиламизки, Сиз томонингиздан мамлакатимизни юксалтириш бўйича белгилаб берилган кенг кўламли ислоҳот ва янгиланишлар стратегиясини амалга оширишда, жумладан ёқилғи-энергетика тармоғини янада ривожлантиришга бор салоҳиятимиз, куч-ғайратимиз ва имкониятларимизни тўлиқ сафарбар этишга тайёрмиз.
 
Фурсатдан фойдаланиб, мамлакатимиз тараққиёти, халқимиз фаровонлиги ва Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлидаги беқиёс меҳнатингизни юксак қадрлаган ҳолда, Сизга мустаҳкам соғлиқ, узоқ умр, оила аъзоларингизга сиҳат-саломатлик, хонадонингизга файзу барака ва доимий хотиржамлик тилаймиз.
 
Чексиз ҳурмат ва юксак эҳтиром билан,
 
Ёқилғи-энергетика тармоғининг кўп минг сонли жамоаси

Барқарор энергетика – Янги Ўзбекистоннинг келажак сари ишончли қадами

Юртимизда миллатлараро тотувликни мустаҳкамлаш, қўшни давлатлар билан яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини изчил ривожлантиришга қаратилган оқилона сиёсатингиз энергетика соҳасида ҳам мутлақо янги босқични бошлаб берди.

Бунинг натижасида минтақавий энергетика ҳамкорлиги сезиларли даражада кенгайиб, йирик қўшма инфратузилма лойиҳалари амалга оширилмоқда, мамлакатимизнинг энергетика хавфсизлиги ва экспорт салоҳияти изчил мустаҳкамланмоқда.

Манба: https://t.me/minenergy_uz/20571

https://t.me/minenergy_uz/20572

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati