

15 та ҳудудда электр ва газ таъминотини яхшилаш бўйича ташкил этилган махсус штабларга мурожаат қилинг
Жойлардаги электр ва газ таъминоти ҳолатини чуқур таҳлил қилиш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ва уларни тизимли бартараф этиш орқали истеъмолчиларга кўрсатилаётган хизматлар сифатини янада ошириш мақсадида республикамизнинг 15 та ҳудудида махсус штаблар ташкил этилди.
Уларнинг ҳар бирига энергетика тизими ташкилотлари раҳбарлари штаб раҳбари сифатида бириктирилди, туман ҳокимлари эса штаб раҳбарининг ўринбосари этиб белгиланди.
Агар сизда юқоридаги масалалар юзасидан мурожаат ва таклифларингиз бўлса, ушбу туманлар ҳокимлигида ташкил қилинган штабларга мурожаат қилишингизни сўраймиз.
► Андижон тумани — вазир маслаҳатчиси Дадажон Исакулов;
► Давлатобод тумани — “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ раиси Абдумалик Назиров;
► Денов тумани — «Ўзэнергоинспекция» бошлиғи ўринбосари Бехзод Собиров;
► Фарғона тумани — «Ҳудудгазтаъминот» АЖ раиси Маруфхон Ходжаев;
► Косон тумани — «Ўзэнергоинспекция» бошлиғи ўринбосари Хуршиджон Эшқўзиев;
► Мирзо Улуғбек тумани — вазирнинг 1-ўринбосари Умид Мамадаминов;
► Қўштепа тумани — «Ўзэнергосотиш» АЖ раиси Жаҳонгир Обиджонов;
► Сирдарё тумани — “Иссиқлик электр станциялари” АЖ раиси Баҳодир Жўраев;
► Тўрткўл тумани — “Иссиқлик электр станциялари” АЖ раисининг 1-ўринбосари Озод Ахунов;
► Урганч тумани — “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ раисининг 1-ўринбосари Бобур Исломов;
► Ургут тумани — “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ раиси Сардор Исакулов;
► Хатирчи тумани — вазир ўринбосари Умаржон Эгамбердиев;
► Янгийўл тумани — Энергетика вазири Шерзод Ходжаев;
► Ғиждувон тумани — «Ўзтрансгаз» АЖ раиси Аскар Исаков;
► Ш.Рашидов тумани — «Ўзэнергоинспекция» бошлиғи Ахад Исоқжонов.
Нега айнан ушбу туманлар танланди❓
Электр энергияси ва табиий газдан қарздорликлар юқори бўлгани, электр энергияси ва табиий газдаги йўқотишлари ошгани, тармоқларнинг эскирганлиги бўйича мурожаатларнинг кўплиги ва бошқа бир қатор омиллар ҳисобга олинган.
Манба: https://t.me/minenergy_uz/20625
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
t.me/uzmetaxborotxizmati