

Машғулот давомида қуйидаги мавзулар атрофлича кўриб чиқилди:
♦ Ташкилий ва техник тадбирларни амалга ошириш тартиби;
♦ Ишларни хавфсиз ташкил этишда масъул шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;
♦ Тезкор ходимларнинг вазифалари ва фаолияти;
♦ Ёнғинга қарши бирламчи ўт ўчириш воситаларидан тўғри фойдаланиш.
Бундай ўқув машғулотлари эксплуатация ходимларининг касбий билим ва кўникмаларини мустаҳкамлаш, меҳнат хавфсизлиги талабларига қатъий риоя этиш ҳамда иш жараёнида тезкорлик ва аниқликни таъминлаш мақсадида мунтазам равишда ташкил этиб борилади.
«ХОРАЗМ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ канали