

“Наманган магистрал электр тармоқлари” филиалининг Подстанциялар хизмати, Чуст гуруҳи мутахассислари томонидан электр тармоқларининг ишончли, хавфсиз ва барқарор фаолиятини таъминлаш мақсадида навбатдаги техник тадбирлар амалга оширилди. Жумладан, 35/10 кВ кучланишли «Каркидон» подстанциясида Т-1 трансформатори ҳамда 10 кВ 1-шиналар тизимида жорий таъмирлаш ва синов ишлари бажарилди.
“Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали телеграм каналига обуна бўлинг!