Тендерлар
ИККИ БОСҚИЧЛИ САВДО ТЕНДЕРИ: тендер савдоларини якунлаш муддати 2021 йилнинг 5 апрелидан 6 майига қадар узайтирилди
  • 05.04.2021
  • 781

  “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ томонидан амалга оширилаётган “Навоий иссиқлик электр станциясидан 220 кВли “Бесопан” ўчириб-ёқиш пунктигача 177 км узунликдаги 220 кВли электр узатиш тармоғини 500 кВли габаритда қуриш” ҳамда «500/220 кВли Мурунтов подстанциясини қуриш ва иккита 3х167 МВАлик автотрансформаторини ўрнатиш» инвестицион лойиҳаларининг тендер савдоларида қатнашувчи компаниялар таклифи инобатга олиниб, Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг ижобий хулосаси (2021 йил 31 март) ҳамда Харид комиссиясининг баённомасига асосан тендер савдоларини якунлаш муддати 2021 йилнинг 5 апрелидан 6 майига қадар узайтирилди.

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

t.me/uzmetaxborotxizmati

>