2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ЭНEРГEТИКА ВАЗИРЛИГИ: Экспертлар ишчи гуруҳи ташкил этилди
  • 05.08.2026
  • 12

Давлатимиз раҳбарининг топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида Энергетика вазирлигида тегишли вазирлик ва идоралар вакилларидан иборат Экспертлар ишчи гуруҳи ташкил этилди.

Ишчи гуруҳ томонидан қуйидаги йўналишлар бўйича таклифлар ишлаб чиқилиб, қонунчилик ҳужжатлари лойиҳалари тайёрланади:

♦ аҳолини суюлтирилган газ билан таъминлаш тизимини ислоҳ қилиш ҳамда мазкур соҳада бозор механизмларини босқичма-босқич жорий этиш;

♦ электр энергияси тарифларида имтиёз ва чегирмалар қўллаш механизмларини такомиллаштириш;

♦ Тадбиркорлар учун табиий газ истеъмоли бўйича мажбурий олдиндан тўловни амалга ошириш тартибини енгиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш.

Ишчи гуруҳ ўз фаолиятида аҳоли ва тадбиркорлардан келиб тушаётган мурожаатлар ҳамда таклифларни ҳам инобатга олади.

Шу муносабат билан юқоридаги йўналишлар бўйича таклиф ва мулоҳазаларингизни Энергетика вазирлигининг махсус Телеграм мулоқот платформаси — https://t.me/minenergychat орқали #таклиф  хештеги билан юборишингизни сўраймиз.

Манба: https://t.me/minenergy_uz/20679 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati