2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш
«Ботаническая» подстанциясида модернизация ишлари олиб борилмоқда — Тошкент шаҳар ҳокимлиги
  • 06.08.2026
  • 3

1970 йилдан буён фаолият юритаётган 110/35/6 кВ кучланишли «Ботаническая» подстанцияси босқичма-босқич модернизация қилинмоқда.

Модернизация доирасида:

• 40 МВА ва 63 МВА қувватли эски трансформаторлар ўрнига 2 та замонавий 80 МВА трансформатор ўрнатилди.
• Электр ускуналари, реле ҳимояси ва автоматика тизимлари ҳам янгиланмоқда.


Натижада подстанциянинг қуввати сезиларли ошади ва:

• электр таъминоти янада барқарор бўлади;
• юқори юклама вақтларида носозликлар хавфи камаяди;
• аҳоли ва тадбиркорлар сифатли электр энергияси билан таъминланади.


Видео “Тошкент шаҳар магистрал электр тармоқлари” филиали матбуот хизмати билан ҳамкорликда тайёрланди

Манба: https://t.me/poytaxt_uz/51276

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati