2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ТОШКЕНТ ШАҲРИ: Носозлик қайд этилган 6 кВ кучланишли электр қурилмасида эса таъмирлаш-созлаш ишлари давом этмоқда
  • 07.08.2026
  • 13

Бугун соат 11:22 да Тошкент шаҳридаги "Выставочная" подстанциясидан чиқувчи электр қурилмасида содир бўлган носозлик сабабли тақсимлаш қурилмаси кучланишсиз қолди.

Натижада Олмазор ва Шайхонтоҳур туманларининг айрим ҳудудлари истеъмолчилари электр таъминотида қисқа муддатли узилишлар кузатилмоқда.

Айни пайтда махсус бригада томонидан содир бўлган носозликни аниқлаш ва бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда. Истеъмолчиларга захира манбалар орқали кучланиш бериш чоралари кўрилмоқда.

Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.

Соат 12:25 да "Выставочная" подстанциясидаги 10 кВ кучланишли қурилма орқали таъминланган барча истеъмолчилар электр таъминоти тикланди.

Носозлик қайд этилган 6 кВ кучланишли электр қурилмасида эса таъмирлаш-созлаш ишлари давом этмоқда.


Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.

JARAON

LIVE

Аввал хабар берганимиздек, бугун соат 11:22 да Тошкент шаҳридаги "Выставочная" подстанциясидаги электр қурилмасида содир бўлган носозлик сабабли тақсимлаш қурилмалари кучланишсиз қолганди. Натижада Олмазор ва Шайхонтоҳур туманларининг айрим ҳудудлари истеъмолчилари электр таъминотида қисқа муддатли узилишлар кузатилди.

Сўнгра соат 12:25 да 10 кВ кучланишли қурилма орқали таъминланган барча истеъмолчилар электр таъминоти тикланди.

Ҳозирда носозлик қайд этилган 6 кВ кучланишли электр қурилмасида эса таъмирлаш-созлаш ишлари давом этмоқда.

 

«ТОШКEНТ ШАҲАР МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ
♦ АХБОРОТ ХИЗМАТИ