

Қирғизистон Республикаси ҳудудидан ўтувчи, "Фарғона магистрал электр тармоқлари" филиали тасарруфидаги юқори электр узатиш ҳаво линиялари Филиалнинг муҳандис-техник ходимлари томонидан режага мувофиқ техник кўрик ўтказилиб, платформага маълумотлар киритилмоқда. Кўрик давомида линияларнинг техник ҳолати баҳоланиб, уларнинг ишончли ва узлуксиз ишлашини таъминлашга қаратилган назорат тадбирлари амалга оширилмоқда.
«ФАРҒОНА МАГИСТРАЛЬ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ