2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
НАМАНГАН ВИЛОЯТИ: «Учқўрғон» подстанциясида жорий таъмирлаш ва синов ишлари амалга оширилди
  • 11.08.2026
  • 16

НАМАНГАН ВИЛОЯТИ: «Учқўрғон» подстанциясида жорий таъмирлаш ва синов ишлари амалга оширилди

“Наманган магистрал электр тармоқлари” филиалининг Подстанциялар хизмати Норин–Учқўрғон бўлаги мутахассислари томонидан электр тармоқларининг ишончли ва барқарор ишлашини таъминлаш мақсадида навбатдаги техник тадбирлар амалга оширилди.

Жумладан, 110/35/10 кВ кучланишли «Учқўрғон» подстанциясидаги Т-2 ва ВТ-2 35 кВ электр ускуналарида жорий таъмирлаш ҳамда синов ишлари бажарилди.

Мазкур ишлар давомида ускуналарнинг техник ҳолати атрофлича кўздан кечирилиб, уларнинг меъёрий ишлаш кўрсаткичлари назорат қилинди. Шунингдек, электр қурилмаларининг хавфсиз ва самарали фаолият юритишини таъминлашга қаратилган профилактик тадбирлар амалга оширилди.

“Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали телеграм каналига обуна бўлинг!