2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
Президент Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан ВИ очиқ мулоқотидаги нутқидан асосий фирклар:
  • 18.08.2026
  • 3

Беш йилда бизнес учун ажратилган кредит портфели қарийб 3 карра ошиб, 450 триллион сўмга етди. Тадбиркорлар 650 триллион сўмлик солиқ ва божхона имтиёзларидан фойдаланди;

Янги тадбиркорлар учун Бизнес старт”, ишлаб чиқаришни йўлга қўйганлар учун “Бизнес лифт”, янги ўсиш босқичига ўтаётганлар учун “Бизнес юксалиш” дастурлари жорий этилади;
 
Давлат активини сотиб олишда аванс 30 фоиздан 15 фоизга туширилади, олти ойда тўлиқ тўлов қилганларга 25 фоиз чегирма берилади;
 
АСКУЭ ва АСКУГ тизимига уланган, тўлов интизомини бузмаган корхоналар учун аванс 15 фоиз бўлади;
 
Ташқи бозорга чиқишнинг барча босқичларида комплекс хизмат кўрсатадиган “экспорт навигатор” тизими йўлга қўйилади;
 
Иқтисодиётни «соя»дан чиқариш текшириш билан эмас, тадбиркорга йўл кўрсатиб, тўғри ишлашга ўргатиш орқали бўлиши керак;
 
Кичик бизнесда инсон соғлиғи ва бошқа тадбиркорлар манфаатига зарар етказиш билан боғлиқ бўлмаган ҳар қандай текшириш учун уч йил муддатга мораторий эълон қилинади;
 
Барча турдаги жарималар миқдори ўртача 2 баробар камайтирилади;
 
Келаси йилдан тадбиркор ва давлат ўртасидаги низоларда “Тадбиркорнинг ҳақлилик презумпцияси” жорий этилади;
 
Тадбиркорликка оид давлат хизматларининг 50 фоизи “сукут – розилик” тамойилига ўтказилади;

Тез орада 30 дан зиёд фаолият тури бўйича лицензия ва рухсатнома бекор қилинади, яна 35 тасини бериш муддати 2-3 карра қисқаради. 10 та рухсат хабардор қилиш тартибига ўтказилади;

Одамларимиз ҳаётини янада яхшилаш учун юқори иқтисодий ўсишни сақлаб қолишимиз зарур.



https://t.me/Press_Secretary_Uz/7727